Оддий масаллиқдан шохона таом

0

Ушбу егуликни нафақат иссиқ, балки яхна ҳолида ҳам истеъмол қилсангиз бўлади.

Керакли маҳсулотлар:

бақлажон — 1 дона;
қаттиқ пишлоқ — 100 г;
саримсоқ пиёз — 2 дона;
майонез — 1 ош қошиқ;
ўсимлик ёғи — 3 ош қошиқ;
туз;
кўкатлар.

Тайёрланиш жараёни:

Узунасига юпқа қилиб кесилган бақлажонга туз сепинг, 5 дақиқадан кейин қоғоз пакет устига қўйинг.
Пишлоқни қирғичдан чиқаринг, саримсоқни майдаланг.
Кўкатлар ва майонез қўшиб аралаштиринг.
Бақлажонни ўсимлик ёғи солинган товада қизаргунича қовуриб олинг.
Ҳар бир бақлажон бўлагига пишлоқли аралашма суртиб, рулет шаклида ўраб чиқинг.
Гуруч ёки картошкали гарнир билан қўшиб истеъмол қилсангиз бўлади.

loading...