Қора седана коронавирусга қарши курашда самарали экани аниқланди

0

Австралиялик тадқиқотчилар қора седана коронавирус инфекциясини даволашда фойдали эканини исботлади, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Таъкидланишича, Nigella Sativa уруғлари — седана, қора зира, Рим кашничи асрлар давомида кўплаб касалликлар, хусусан, яллиғланиш ва инфекцияни даволашда фойдаланиб келинган.

Олимларнинг қайд этишича, Nigella Sativa’нинг фаол таркиби бўлган тимохинон SARS-CoV-2 вирусининг оқсили тиканларига «ёпишиб» олиб, уларнинг ўпка инфекциясини чақиришини блоклаши мумкин.

«Шунингдек, бу коронавирус билан касалхоналарга ётқизилган оғир аҳволдаги беморлардаги ‘цитокин бўрони’ни блоклай олади», — дейилади тадқиқотда.

Тимохинон яллиғловчи кимёвий воситалар — интерлейкинлар ажралишининг олдини олиб, инсоннинг иммун тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Шу орқали у аллергик касалликлар — астма, экзема, артрит, склероз ва ҳатто тилла стафилококни даволашда муҳим роль ўйнайди.

Аммо уни ошқозон-ичак трактида табиий сўрилиш ёмон бўлган ҳолатда ишлатмаслик керак.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда немис олимлари қора четан шарбати SARS-CoV-2 вирусининг 97 фоизини йўқотиши мумкинлигини аниқлаганди.

loading...