Сиз ҳам тайёрлаб кўринг!

0

Мазали таом тайёрлашни ёқтирадиган, аммо кўп вақт сарфлашни истамайдиган бекажонлар учун ушбу рецепт айни муддао.

Керакли маҳсулотлар:

товуқ филеси – 300 грамм;
қовоқча – 1 дона;
сметана – 4 ош қошиқ;
туз ва зираворлар;
кўкатлар.

Тайёрланиш жараёни:

Товуқ филеси ва қовоқча майда бўлакларга бўлинади.
Пишириш қолипига аввал қовоқча, сўнгра товуқ гўшти солинади.
Устидан туз ва зираворлар сепилади.
Сўнгра сметана ва кўкат солинади.
Қолип фольга қоғози билан ёпилиб, 250 даража қиздирилган печга 10 дақиқага қўйилади.
Кейин печ ҳарорати 200 даражага туширилади ва 15-20 дақиқа давомида пиширилади.
Иссиқлигича дастурхонга тортилади.

Манба: «Дарё.уз»

loading...