Сурхондарёда 8 миллиардга яқин солиқ қарздорлиги ундирилди

0

Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлими иш юритувига Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарорига асосан қарздор “Сурхондарё Агрохизмат” МЧЖдан давлат фойдасига 7 млрд. 650 млн. 664 минг сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро иши келиб тушган ва ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг талабларига мос келганлиги сабали ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Ушбу қарздорликлар ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномаси қўйилди.
Шунингдек, қарздор “Сурхондарё Агрохизмат” МЧЖга тегишли Lacetti русумли автомашинаси хатланиб, сақлаш учун Бюронинг Шеробод туман бўлимига олиб келинди.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, ижро ҳужжати бўйича қарздор жамиятдан жами 7 млрд. 650 млн. 664 минг сўм пул маблағлари ундирилиб, Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.

loading...