Уйидан чиқиб, қайтиб келмаган шаҳрисабзлик 16 ёшли қиз қидирилмоқда. Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининиг маълум қилишича, Шаҳрисабз шаҳар Ғалаба МФЙ, Ғ.Ғулом кўчаси 21/7-уйда яшаган 2005 йил 11 апрель куни туғилган Юсупова Мадина Оллоберган қизи 2021 йил 28 июль куни яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Алоҳида белгилари: бўйи 155-160см, буғдой рангли, сочи жигарранг, юзи юмалоқ, кўзлари ўртача катталикда бўлиб, жигарранг рангда, киприклари калта, қошлари сийрак жигарранг рангда, озғиндан келган, қулоқлари кичкина, бурни ўртача катталикда, лаблари ингичка. Ўнг лабининг пастки қисмида чандиғи бор. Эгнидаги бўлган кийимлари: майда гуллик қора кўйлак-лозими, қизил рангдаги ипли шиппак. Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлганлар 102, 75-522-7777, 75-522-7815, 99-580-82-98 телефон рақамларига ёки яқин орадаги Ички ишлар бўлимларига хабар беришлари сўралмоқда.

0

Уйидан чиқиб, қайтиб келмаган шаҳрисабзлик 16 ёшли қиз қидирилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининиг маълум қилишича, Шаҳрисабз шаҳар Ғалаба МФЙ, Ғ.Ғулом кўчаси 21/7-уйда яшаган 2005 йил 11 апрель куни туғилган Юсупова Мадина Оллоберган қизи 2021 йил 28 июль куни яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Алоҳида белгилари: бўйи 155-160см, буғдой рангли, сочи жигарранг, юзи юмалоқ, кўзлари ўртача катталикда бўлиб, жигарранг рангда, киприклари калта, қошлари сийрак жигарранг рангда, озғиндан келган, қулоқлари кичкина, бурни ўртача катталикда, лаблари ингичка. Ўнг лабининг пастки қисмида чандиғи бор.

Эгнидаги бўлган кийимлари: майда гуллик қора кўйлак-лозими, қизил рангдаги ипли шиппак.

Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлганлар 102, 75-522-7777, 75-522-7815, 99-580-82-98 телефон рақамларига ёки яқин орадаги Ички ишлар бўлимларига хабар беришлари сўралмоқда.

loading...