Фарғонада юк машинаси велосипед ҳайдовчисини уриб юборди — (видео)

0

Фарғона вилояти Бувайда туманида юк машинаси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юборди. Бу ҳақда Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа туманнинг Додхоҳ МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг 43-километрида содир бўлган. Аниқланишича, Қўқон шаҳар ҳудудига кирувчи йўлда «Газ-53» юк машинаси велосипед етаклаб олган велосипедчини уриб юборган.

Таъкидланишича, оқибатда жабрланувчи шифохонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.