Ҳабиб- «Конор билан жангга урушдек тайёрландим ва ундан кўпроқ нарса кутган эдим»

0

UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорга қарши жанг ҳақида гапирди.

«Жанг пайти келганда, юрагимдаги шижоатни кўрсатишим керак эди. Мен бу жангга жуда бутун борлиғим билан тайёрлангандим. Конорга қўпол гапирдим, у эса «Бу шунчаки бизнес», – деб жавоб берди.

Отам жангдан кейинги ҳаракатларим учун мени сўроққа тутди. Мен эса бунга баҳоналар қидирдим.

Кейин эса ўйладим: «Мен нимага шунча тайёрландим? Бу жангга урушга кетаётгандек тайёргарлик кўргандим. Октагонга чиқганда эса рақибни кўрганим ҳам йўқ.

Мен Конордан кўпроқ нарса кутган эдим. Амалда эса, у ҳеч нарса қила олмади ва баҳоналар тўқиди», – деди Ҳабиб Нурмагомедов Майк Тайсоннинг Hotboxin’ подкастида.

loading...