Самарқандда 1 ёшли бола калтакландими? Вилоят ИИБ изоҳ берди

0

“Самарқанддаги боғчада 1 ёшли гўдак калтаклангани айтилмоқда” сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ Aхборот хизмати изоҳ берди.

Маълум бўлишича, 05 август куни Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасида яшовчи Ш.Н., Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ га ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳридаги “Мечта” хусусий боғчаси тарбиячиси, шу боғчада тарбияланадиган 1 ёшли фарзандини юз қисмига урганлиги баён қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув якунига кўра қўшимча маълумот берилади.

loading...