Xiaomi учта смартфондан киборг-терминаторни ясади

0

Хитойнинг Xiaomi компанияси учта Redmi К40 Game Edition смартфонидан киборг-терминаторни ясади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Mecha Fighter номини олган конструкция 90 кун давомида ясалган. Терминатор ўхшаши учун учта смартфоннинг 600 дан ортиқ эҳтиёт қисмларидан фойдаланишга тўғри келган.

Терминатор хитойлик актёр Ван Ибо кўринишида ясалган — у Redmi брендининг Хитойдаги юзи ҳисобланади. Mecha Fighter яратувчилари ушбу киборгни Ван Ибонинг туғилган кунига совға сифатида ясаган.

Смартфонлар қўлда эҳтиёт қисмларга ажратилган. Реал шаклни яратишда компьютер ёрдамида уч ўлчамли модель ишлаб чиқилган. Юзнинг механик ярим қисмини ташқи кўриниши Арнольд Шварценеггер ижросидаги машҳур «Терминатор» фильмидан илҳомланилган.

Маълумот учун, Redmi К40 Gaming Edition — Redmi К40 флагманининг геймерлар учун мўлжалланган версияси ҳисобланади. У 6,67 дюймли АМOLED-экран билан жиҳозланган, тасвир янгиланиш частотаси 120 герц.

 

loading...