Араб шайхи ҳарбий юк машина шассисига ўрнатилган янги Ram 1500 пикапи билан мақтанди

1

Шайх ўзининг Instagram’даги саҳифасига янги машинани саҳрода синовдан ўтказаётгани тасвирланган видеони жойлаштирган. Бир қарашда кадрда оддий Ram 1500 пикапи тасвирлангандек, бироқ яхшилаб эътибор берилса, унинг жуда катта эканлигини кўриш мумкин.

Аслида, ушбу автомобиль Ram 1500 ҳамда Америкада 1990 йиллар охирида ишлаб чиқарилган ўрта моторли Stewart&Stecenson М1078 юк машинасининг гибриди ҳисобланади. Иккинчи моделнинг шассисидан фойдаланилган.

Dodge’дан янги йўлтанламасга тўрт эшикли кузов насиб этган, бироқ унга бироз ўзгартириш киритилган. Масалан, ҳаддан ортиқ узайтирилган олд қисми кўзга яққол ташланади. Бу пикап капоти остидан олтита цилиндрга эга 7,5 литрли Caterpillar турбодизель двигатели ўрин олганини билдиради. Унинг қуввати эълон қилинмаган — ушбу моторлар 275 ёки 330 от кучини тақдим этишга қодир. Нима бўлганда ҳам, иккала вариантнинг ҳам максимал тезлиги соатига 94 километр тезлик билан чекланган.

Улкан пикап нархи эълон қилинмаган.

Шайх бундан олдин 2020 йилнинг октябрида уч қатор ўриндиққа эга узайтирилган Jeep Wrangler Rubicon’ни харид қилганди. Бундан ташқари, Ҳамад Бин Ҳамдан Ол Наҳаён дунёдаги энг катта йўлтанламасга эгалик қилади — бешта ўққа эга 11 метрли «махлуқ» оғирлиги 24 тоннага етади. У 15,2 литрли дизель двигатель ёрдамида ҳаракатга келади.

loading...

1 ТА ФИКР

  1. бундан кура Ҳамад Бин Ҳамдан Ол Наҳаёнжаноблари дуеёдаги камбагал ва кашшокларга пул ажратсин.

Comments are closed.