«Истанбуллик келин» сериали юлдузи Асли Энвер янги лойиҳада иштирок этади

0

Истеъдодли актриса, нафақат Туркия, балки бошқа мамлакатларда ҳам машҳурликка эришиб улгурган Асли Энвер экранларга қайтмоқда.

«Бобил» сериалидан кейин ижодий танаффус қилган актриса такрор ишга киришишга қарор қилган. Сўнгги ҳафта давомида у турли продюсерлик компанияларидан келиб тушган таклифларни кўриб чиққан.

Лойиҳалар орасида Американинг «Яхши рафиқа» (The good wife) сериалининг туркча адаптацияси «Можаро» (Scandal) ҳам бўлган. Маълум бўлишича сериалнинг туркча вариантини суратга олиш ҳуқуқини Туркиянинг Limon film компанияси қўлга киритган. Асли билан ҳали шартнома имзоланмаган, аммо ТV Haber нашрининг маълумотига кўра, актрисанинг билдирилган таклифга ижобий жавоб бериши кутилмоқда.

Маълумот учун, «Яхши аёл» сериали 2009-2016 йилларда Американинг CBS каналида эфирга узатилган. Сюжетга кўра, Алисия Флорикнинг бахтли турмуши интернетда кўрган суратидан кейин даҳшатга айланади. Чикагонинг Кук округи прокурори сифатида фаолият юритадиган турмуш ўртоғи эса озодликдан маҳкум қилинади. Шундан кейин аёл эски касбига қайтиб талабалик йилларида севган инсонининг фирмасида юрист сифатида ишлай бошлайди. 6 карра мукофот берилган ва 40 мартдан кўпроқ турли тақдирлаш маросимларида номзод бўлган сериал эфирга узатилган вақтда кўплаб мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлган.

Маълумот учун, ўзбек телетомошабинларига «Истанбуллик келин»даги роли билан яхши таниш бўлган актриса, шунингдек, «Қиш қуёши», «Ғойиб», «Бахтли бўлсанг кифоя» сингари сериалларда ҳам суратга тушган.