Тиббиёт ходимлари коронавирусга чалинган эмланган ва эмланмаган беморларнинг ўпкаларини ўзаро таққослади

0

АҚШда тиббиёт ходимлари коронавирус юқтириб олган эмланган ва эмланмаган инсонларнинг ўпкасини ўзаро таққослаб кўрди. Тегишли рентген тасвирлари KSDK News телеканали орқали эълон қилинган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Суратларга кўра, эмланган фуқаронинг органлари яхши ҳолатда бўлган, иккинчи тоифаникига эса касаллик зарар етказган.

Миссуридаги Сент-Луис университети қошидаги касалхонанинг интенсив терапия бўлими раҳбари доктор Гассан Камелнинг сўзларига кўра, рентген тасвирларидаги соғлом ўпка қора рангда бўлиши керак, чунки тўқима ва суяклар ўртасидаги қора фарқ органлар кислородга тўла эканлиги ва яхши ишлаётганидан далолат беради.

Коронавирусга қарши эмланмаган беморларнинг органлари тасвирда суцимон-оқ кўриниш олган. Шифокорнинг айтишича, бу шикастланишлар, балғам тўпланиши ва кислород етишмаслиги каби муаммолар мавжудлигидан далолат беради.

Камелнинг фикрича, бу даражадаги беморнининг ҳаётини сақлаб қолиш учун уни кислород баллонига ёки ҳаётни таъминловчи аппаратга улаш керак бўлади.

Шифокор коронавирус ёндош касалликлари бор кексалар учун хавфли эканлигини эслатиб ўтган. Шунга қарамай, унинг беморларини аксарияти инфекцияга қарши эмланмаган.