Тошкент вилоятида юридик университетга ўқишга киритишни ваъда қилиб, 18 минг доллар сўраган эркаклар ушланди.
Тошкент вилоятида абитуриентни пойтахтдаги юридик университетга киритиб қўйишни ваъда қилган эркаклар ушланди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали абитуриентни пойтахтдаги юридик университетга киритиб қўйишни ваъда қилган 26 ёшли эркакни ушлаган. Эркак ушбу хизмат учун 18 минг доллар талаб қилган.
Фуқаро ушбу пулларни аввал педагогика университетида ишлаган 27 ёшли фуқарога етказиб бериши керак бўлган. Тезкор тадбирлар давомида эркаклар пулни олаётган вақтда ушланган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.