Бугунги кунда кўпчиликда томирлардаги бузилишлар анча эрта, қирқ ёшгача пайдо бўлмоқда. Шу сабабли томирлар ҳақида қайғуришни қанча эрта бошласангиз шунча яхши.
1 Сизни бош оғриқлари ва бош айланиши тез-тез безовта қилиб турадими?
2 Тез чарчайсизми, ҳеч бир сабабсиз умумий ҳолсизлик ва дармонсизлик сезасизми?
3 Об-ҳаво ўзгарганда сизнинг аҳволингиз ҳам ёмонлашадими?
4 Қулоқларингиз шанғиллайдими?
5️ Кўз ўнгингизда қора нуқтачалар пайдо бўлиши ва кўз олдингиз қоронғилашиши каби ҳолатлар сизга танишми?
6 Юракнинг тез уриши каби хуружлар бўлиб турадими?
7️ Энг кам жисмоний ҳаракатда ҳам ҳансираш пайдо бўладими?
8Юрак соҳасида оғирлик, босим сезасизми?
9 Қўл-оёқларингиз муздай бўлиб турадими?
10Оёқ ва қўл бармоқларининг жонсизланиши ва санчиғи кузатиладими?
11Кечалари оёқларнинг симиллаб оғриши ва уларда оғирлик ҳиссининг пайдо бўлиши каби белгилар сизга танишми?
12 Оёқлар томири тортишиб турадими?
-Агар сиз ушбу саволларнинг ҳеч бўлмаганда икки-учтасига «ҳа» деб жавоб берган бўлсангиз, демак томирлар ҳолати унчалик яхши эмас. Агар кўпгина саволларга «албатта» дея жавоб берган бўлсангиз, вазият анча жиддий ва сиз шифокор кўригидан ўтишингиз керак.
SOG’LOM HAYOT