Андижон туманига 13 йил ҳокимлик қилган Ҳасанбой Ҳакимов пневмониядан вафот этди

0

Андижон вилоятининг Андижон туманига ҳокимлик қилган Ҳасанбой Ҳакимов 2021 йил 12 август куни 78 ёшида пневмония асоратларидан вафот этди.

Ҳасанбой Ҳакимов 1943 йил Андижон туманида туғилган, Андижон пахтачилик (ҳозирги қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар) институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводида слесар, «Асака мотор таъмир» корхонасида директор ўринбосари, бош муҳандис, директор лавозимларида ишлаган. 1987—1993 йилларда вилоят агросаноат бирлашмаси раиси ўринбосари, «Ўзселхозтехника» вилоят бирлашмаси раиси каби масъул вазифаларда фаолият кўрсатган.

1993 йилдан 2006 йилга қадар Андижон туманини бошқарган. Шунингдек, ўша йиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий кенгаш депутати сифатида ҳам фаоллик кўрсатган.

auz.uz

loading...