Бақлажон ва қиймадан запеканка

0

Ёз мавсумида бақлажондан турли хил салатлар тайёрланади. Пазанда бекажонларга эса ушбу сабзавотдан ажойиб таъмли запеканка рецептини тавсия этамиз.

Керакли маҳсулотлар:

пиёз – 1 дона;
қийма гўшти – 450 грамм;
зайтун мойи – 3 ош қошиқ;
помидор – 450 грамм;
бақлажон – 900 грамм;
тухум – 2 дона;
сут – 1 ош қошиқ;
қаттиқ пишлоқ – 100 грамм;
кўкат, туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:

Пиёз майда тўғраб, қийма билан 10 дақиқа давомида яхшилаб қовурилади.
Устидан майда тўғралган помидор қўшилади ва қайнаб чиқиши кутилади.
Олов пасайтирилиб, 20 дақиқага димланади.
Кўкат, туз ва зираворлар қўшилади. Бақлажон қалинлиги 1 сантиметр қалинликда паррак қилиб тўғралади.
Сўнгра улар пергамент қоғозга жойлаштирилади. Устидан туз сепиб 15 дақиқа давомида 180 даражадаги печда пишириб олинади.
Запеканка қолипи ёғланади. Бақлажоннинг учдан бир қисми қолипнинг энг тагига териб чиқилади. Қиймали аралашманинг ярми бақлажон устига солинади. Шу тарзда бақлажон, яна аралашма ва яна бақлажон терилади.
35 дақиқа давомида печда пиширилади.
Тухум, туз ва сут аралаштирилади. Аралашма запеканка устудан қуйилади ва таъбга кўра қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади ва 10-15 дақиқага печга қўйилади.

loading...