Осон, тез ҳамда шоҳона

0

Мазкур иштаҳа очар салат асосий таом ва яхна газаклар учун қўшимча егулик ўрнини босади.

Керакли маҳсулотлар:

сабзи — 1 кг;
қанд упаси — 1 ош қошиқ;
туз— 1 ош қошиқ;
сирка 3% — 1 ош қошиқ;
майдаланган кашнич — 1 чой қошиқ;
аччиқ гармдори — 1 дона;
саримсоқ — 1 бош;
кунжут — 1 ош қошиқ;
пиёз — 1 дона;
ўсимлик ёғи — 50 мл.

Тайёрланиш жараёни:

Арчилган сабзини қирғичдан ўтказинг.
Сабзига туз ва шакар қўшинг ва 20-30 дақиқага қолдиринг. Сўнгра ажралган сувини тўкиб ташланг.
Аччиқ қалампирни уруғларидан тозалаб, майда бўлакларга бўлинг.
Саримсоқни қирғичдан чиқаринг ёки эзиб майдаланг.
Пиёзни ҳам тўғраб олинг.
Қизиган ёғда пиёзни қовуриб олинг, сўнгра пиёзларни олиб ташланг. Ёғга кунжут уруғларини солинг.
Идишга сабзи, саримсоқ, қалампир ва кашнич солиб, устидан қизиган ёғни қуйинг.
Охирида сирка қўшиб, маҳсулотлар устига оғирроқ нарса бостириб қўйинг.

loading...