Яна одамкушлик!

0

Ота ва уч болани ўлдиришда гумон қилиниб, Тожикистоннинг Хатлонида икки киши қўлга олинди.

Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, гумонланувчилар бундан роппа-роса уч ой олдин даҳшатли жиноят содир бўлган Жайхун туманининг Қумсангир маҳалласида ушланган.

Маълумот учун, шу йилнинг 12 июнь куни Таркок қишлоғида номаълум шахслар болта билан 39 ёшли Aҳлиддин Маҳмадов ва унинг 14, 13 ва 8 ёшли учта вояга етмаган ўғлини ўлдиришган. Латофат Aзизова 11 ёшли ўғли ва қизи билан қочишга муваффақ бўлган.