ПНЕВМОНИЯ ОРГАНИЗМДА ҚАНДАЙ БЕЛГИЛАР БИЛАН НАМОЁН БЎЛАДИ?

0

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева жавоб беради:

— Пневмония билан касалланган организмнинг тикланиши осон жараён эмас. Бу ўпканинг шикастланиш даражаси ва интоксикация билан боғлиқ бўлади. Пневмонияда кислород ва нафас етишмовчилиги кузатилади. Шунинг учун тикланиш жараёни бир қанча вақт талаб этади.

Пневмониядан сўнг кузатилган нохушлик ва кучли ҳолсизлик темир танқислиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Темир моддаси яллиғланиш жараёнларида организмда фаол қатнашади. Бундан ташқари, сурункали юрак етишмовчилигида, буйрак етишмовчилиги каби холатларда ҳам кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Бемор ҳолатидан келиб чиқиб, мос бўлган препаратни қабул қилиш тавсия этилади.

Доимий ҳансираш пневмониядан ташқари қуйидаги касалликларда кузатилиши мумкин:

-юқори нафас йўллари ва ўпка касалликлари;
-юрак касалликлари;
-қон касалликлари;
-камҳаракат ҳаёт тарзи (бунда бироз жисмоний ҳаракатдан сўнг ҳам ҳансираш пайдо бўлиши мумкин);
-ЎРВИ ёки бошқа инфекцион касалликлар фонида.

Ҳансираш жиддий белги ҳисобланади, шунинг учун сиз ташхисни аниқлаштириш мақсадида шифокорга мурожаат қилишингиз зарур!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.