ДТМ Ислом билим юртларига кириш тест синовлари ўтказилиш жойлари ҳақида маълумот берди

0

Маълум бўлишича, Ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 18 август куни 2-сменада бўлиб ўтади ва 19:00 да бошланади.

Қайд этилишича, тест синовлари республика бўйича қуйидаги очиқ майдонларда ўтказилади:

  • Қорақалпоғистон — «Турон» марказий стадиони;
  • Aндижон вилояти — Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби стадиони;
  • Наманган вилояти — 17-болалар-ўсмирлар спорт мактаби «Навбаҳор-умид» стадиони;
  • Бухоро вилояти — «Дилкушо» теннис спорт мажмуаси;
  • Хоразм вилояти — Футбол академияси қошидаги «Хоразм» спорт мажмуаси;
  • Сурхондарё вилояти — Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати футбол майдони;
  • Қашқадарё вилояти — «Насаф» футбол клуби машғулотлар майдони;
  • Тошкент шаҳри — Ботаника боғи.

Таъкидланишича, талабгорлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 18:30 дан кечикмаган ҳолда келиши керак.

loading...