ЭШИТИШ ҚОБИЛИЯТИ НЕЧА ЁШДАН ПАСАЯДИ?

0

Айрим катта ёшли кишиларга паст овозда гапирсангиз, қаттиқроқ гапиринг, қулоқ “вазмин” бўлиб қолган, дея нолиб қолишади. Хўш, нега шундай?

Ёш ўтган сари эшитиш қобилияти тобора сусаяди, айниқса, кишиларнинг 35 фоизи 70 ёшгача ва уларнинг 50 фоизи 75 ёшдан кейин намоён бўла бошлайди. Бу табиий қариш жараёни бўлиб, қулоқ аъзолари ва бош мия томирлари атеросклерозида рўй беради.
Эшитиш қобилиятининг пасайиши сурункали отит (қулоқ яллиғланиши)да хавф солиши мумкин. Бунда шифокор-мутахассис дори воситаларини, дармон-дориларни, физотерапия ва бошқа муолажаларни тавсия этади. Қулоқ аъзолари иш фаолияти соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик асосида мустаҳкамланади.

SoglomHayot