Жаҳонгир Хўжаев сотиб олганига бир кун бўлган Ford Mustang автомобилида аварияга учради

0

Комик актёр ва бошловчи Жаҳонгир Хўжаев сотиб олганига бир кун бўлган Ford Mustang автомобилида ЙТҲга учради. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган суратлардан маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Кичик ҳалқа йўлида содир бўлган.

Қайд этилишича, Жаҳонгир Хўжаев ўзининг Ford Mustang русумли машинасида Nexia автомобили билан тўқнашиб кетган. Жаҳонгирнинг ўзи ЙТҲ ҳақида ҳозирча маълумот бермаган.


Маълумот учун, Жаҳонгир Хўжаев бир неча кун аввал Instagram’даги саҳифасига автосалондан видео жойлаштирган, унда актёр ўз орзусидаги автомобилни топганини айтганди. 13 август куни эса Жаҳонгирнинг саҳифасига унинг янги машинасини дўстларига кўрсатаётгани акс этган видео жойланди. Видеода «Сариқ бола»нинг қандай машина харид қилингани кўрсатилмаган, бироқ у фолловерларига ушбу сирни тез орада ошкор қилишини айтган эди.

14 август куни соат 16:00 да Жаҳонгир Хўжаев ўз кузатувчиларига қандай русумдаги автомобилни харид қилганини навбатдаги видеода кўрсатди. Видеода Жаҳонгирнинг ота-онаси ва дўстлари унинг қувончига шерик бўлганини кўриш мумкин.

loading...