Солиҳ фаррош

0

Маккаликлардан бир киши, Масжидул Ҳарамда намоз ва зикрдан сўнг, ўша ерда ишловчи фаррошга садақа бермоқчи бўлди. Бунга жавобан фаррош, табассумла банк чеклари билан тўла ҳамёнини кўрсатиб, муҳтож эмаслигини айтди ва ўз миннатдорчилигини билдирди.
Бу жавобни эшитгач ажабланган Маккалик мусулмон, фаррошга қараб:
– Сен кимсан, бу ерда нима қилиб юрибсан? – деди.
– Мен Ҳиндистоннинг ҳар хил шаҳарларидаги меҳмонхоналар бошқаруви эгасиман. Вақти-вақти билан олти ойлик ишчи визаси сотиб оламан ва Аллоҳдан бошқа ҳеч кимсадан бирор нарса тамаъ қилмаган ҳолда, хизматларимни қабул қилишини тилаб, Унинг розилиги учун чин дилдан астойдил хизмат қиламан, – деб жавоб берди.

Бу жавобдан ҳайрон бўлган маккалик масжиднинг бошқа хизматчиларидан ҳам бу одам тўғрисида сўрай бошлади. Хизматчилар:
– Бу Ҳиндистонлик мусулмон аслида мультимиллионер бўлиб, вақти-вақти билан Маккага келади ва олти ой Масжидул Ҳарамда Аллоҳнинг розилиги учун хизмат қилиб кетади – деб жавоб беришди.