«Ўргимчак-одам»даги «саккизоёқ» роли билан танилган 68 ёшли Альфред Молина «Музюрак» режиссёрига уйланди

0

«Ўргимчак-одам» фильми билан машҳурликка эришган Голливуд актёри Альфред Молина «Музюрак» мультфильми режиссёри Женнифер Лига уйланди. Бу ҳақда Ли ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».


Кадрлардан кўриш мумкинки, тўй ихчамгина ўтган. Маросим боғда ўтказилган. Меҳмонлар орасида келин-куёвнинг фақатгина яқинлари ва дўстлари бўлган. Хусусан, Женнифернинг биринчи турмушидан уч нафар фарзанди ва Молинанинг биринчи рафиқасидан қизи.

Таъкидлаш керакки, 68 ёшли Альфред ўзидан 16 ёш катта британиялик актриса Жилл Гаскойн билан оила қурган эди. У 2020 йили 83 ёшида Альцгеймер касаллигидан вафот этган.


Молина ва Женнифер Лининг биргаликда тушган суратлари илк бор 2019 йилдан бошлаб тарқалганди.

Маълумот учун, Альфред Молия 2002 йилда экран юзини кўрган «Фрида» фильмидаги мексикалик рассом Диэго Ривера роли орқали машҳурликка эришган. Ушбу роль Молинага BAFTA ва АҚШ киноактёрлар гильдияси мукофотини олиб келган. Шунингдек, 2004 йилги «Ўримчак-одам» фильмининг иккинчи қисмида Отто Октавиус (Саккизоёқ доктор) роли билан ҳам танилган.

loading...