Голливуд Жонни Деппга бойкот эълон қилди

0

Жонни Депп Британиянинг The Sunday Times газетасига берган интервьюсида АҚШда ўзи бош ролни ижро этган «Буюк» (Минамата) фильми ҳамон прокатга чиқмагани сабаб «Голливуд унга бойкот эълон қилганини» сўзлаб берди, деб ёзади Esquire.

Деппнинг сўзларига кўра, бойкот «медианинг бемаънилиги» билан боғлиқ, Голливуд ҳамжамиятидан «узилган» ҳолда ўтказилган сўнгги беш йил эса актёр учун «сюрреалистик» бўлган. Актёрнинг таъкидлашича, ҳозирда у «барчаси ойдинлашиши учун керакли томонга ҳаракатланмоқда». Деппнинг қўшимча қилишича, «Буюк» фильми унинг ўзига боғлиқ муаммоларга қарамасдан, томоша қилинишга лойиқ.

«Айрим фильмлар ростдан ҳам инсонларга тааллуқли. Ва бу Минамата аҳолисини ва шунга ўхшаш ҳолатни бошидан ўтказган инсонларга таъсир қилади. Нима учун Голливуд мен сабаб фильмни бойкот қилди? Шунча йил давомида биринчи бор ёқимсиз ва чигал вазиятга тушиб қолган биргина инсон, биргина актёр учун бойкот», — дейди Депп.

«Буюк» фильми режиссёри Эндрю Левитас Metro-Goldwyn-Mayer ва картина ҳомийларига кинокомпания ўз лентасини АҚШда тарғиб қилишга уринмаётганига норозилик хати йўллаган. Левитас МGM харидлар бўлими бошлиғи Сем Уоллманнинг режиссёрга студиянинг «фильмни кўмиш» борасида айтган қароридан иқтибос келтирган. Левитасга буни Депп ва МGM ўртасидаги можаро компанияга салбий таъсир кўрсатиши мумкин дея тушунтиришган.

2020 йилнинг кузида Жонни Деп собиқ рафиқаси Эмбер Хёрдга нисбатан зўравонлик қилгани ҳақида материал чоп этган The Sun газетасига нисбатан судда ютқазиб қўйган эди. Лондондаги суд жавобгарнинг актёр ўзининг собиқ рафиқасини мунтазам калтаклаб келгани тўғрисидаги фактларини қабул қилган. Шундан кейин Депп «Фантастик махлуқлар»даги Грин-де-Валда ролидан ва «Кариб денгизи қароқчилари»нинг спин-оффидаги камеодан ажралган эди.

loading...