“Тошкент—3” аэропортининг нима сабабдан ёпилганига аниқлик киритилди

0

Аввалроқ  19 августдан “Тошкент 3” аэропорти ёпилиши ҳақида хабар берган эдик.
Хабар қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқотида Германия, Афғонистон ва Европа Иттифоқи фуқароларини Тошкент аэропортидан транзит сифатида фойдаланиш орқали эвакуация қилишни давом эттириш юзасидан келишувга эришилган.

Эвакуация тадбирларининг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон томонидан алоҳида терминал ажратилган.

Шунингдек, вазият юзасидан қўшимча ахборот берилиши маълум қилинган.

loading...