Боланинг ўсишдан ортда қолиши ва вазни камлигининг сабаби нима?

0

Боланинг ўсишдан ортда қолиши ва вазни камлигининг сабаби нима?

Вазн ва ўсишдан ортда қолишнинг кўплаб сабаблари бўлиб, бунда биринчи навбатда боланинг овқатланиш рациони ва уйқу режимини қайта кўриб чиқиш лозим. Оқсилга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Оқсил бола ўсиши ва ривожланиши учун муҳим ҳисобланади. Бундан ташқари, уйқу ҳам жуда муҳим. Сабаби ўсиш гормони уйқу вақтида яхши ишлаб чиқарилади. Болалар кечки соат 22.00 да уйқуда бўлишлари керак.

🔘 Тўғри овқатланиш рациони ва яхши уйқу боланинг яхши ривожланиши учун асосий омиллар ҳисобланади. Боладаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш учун ҳар 2-3 ойда унинг бўйи ва оғирлигини ўлчаб туриш керак.

🔸Ўсиш ва вазн ортда қолишига организмдаги гижжалар, гормонал ўзгаришлар ва қалқонсимон без касалликлари ҳам сабаб бўлади. Уларни аниқлаш ва даволаш учун мутахассис кўриги лозим.

 

loading...