Ўқиса, ҳоким бўлади, ўқимаса ҳайдовчи – дебди!

0

Кунлардан бирида ҳоким йўлда кетаётган экан, кўчада эшак етаклаб кетаётган Афандини кўриб, ҳайдовчисига:
— Афандини ёнида тўхтат, бир боплай, – дебди.
Ҳоким Афандига қараб:
— Ҳа, Афанди, эшакни ўқишга олиб кетяпсизми? – деб ҳайдовчиси билан қотиб кулишибди.
Гапга жавобан Афанди:
— Ҳа, ўқишга олиб кетяпман. Ўқиса, ҳоким бўлади, ўқимаса ҳайдовчи – дебди!