Хоразмда «станок» ичига кириб кетган аёл ҳалок бўлди

0

Ижтимоий тармоқнинг «YоuТubе» канали орқали «Хонқада вафот этган аёл масаласи» номли танқидий видео ўрганилди.
Аниқланишича, Хонқа тумани, “Мустақиллик” маҳалласида жойлашган Ш.Нурметов раҳбарлигидаги “Қорақош таъмир пласт сервис” хусусий корхонасида корхонага ёнланма ишчи сифатида жалб қилинган фуқаро Собирова Матлуба Аминовна 2021 йил 8 июль куни соат
09:15 ларда иш жараёнида кархонанинг пластлик махсулотларни майдалаш бўлимидаги техника хавфсизлиги талабига жавоб бермайдиган қўлбола усулида ясалган пластик махсулотларни майдаловчи станок (драбирка)да ишлаётган вақтида ушбу станокнинг ичига тушиб кетиши натижасида чап елка сохаси юқори учлигидан ва чаноқ-сон бўғимидан чап оёғи жарохатдан кейинги тўлиқ ампутацияси билан боғлиқ тан жарохатлари олиши натижасида вафот этган
Мазкур ҳолат юзасидан 08.07.2021 йилда Хонқа тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиниши бўйича вилоят бандлик Бош бошқармаси томонидан текшириш ўтказилган.
Текширишда фуқаро М.Собированинг вафот этишига “Қоравош таъмир пласт сервис” хусусий корхонасида ходимларнинг хавфсизлик техникаси талаб ва қоидаларига риоя қилишлари устидан бўлган назорат сустлиги, ходимларга ҳавфсиз меҳнат усуллари ўргатилмаганлиги, белгиланган тартибда ишчилар меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилмаганлиги, корхонада ишларини нотўғри ташкил этилиши ва иш жойида хавфсиз меҳнат шароити яратилмаганлиги, марҳума техника хавфсизлиги қоидаларини билмаслиги, тажрибасизлиги, ўзбошимчалиги, шошма – шошарлик қилиб, майдалаш ва ювиш ускунаси ичига тушиб, пластик чиқиндилардан тозалашга уринганлиги сабаб бўлганлиги аниқланган.
Шунга кўра, корхона раҳбари Ш.Нурметов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбланувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.