Болани боғчага қабул қилишда қандай имтиёзли тоифалар бор? Севара Ўринбоева жавоб берди

0

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарори билан болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.

Мазкур регламентга кўра болаларнинг қуйидаги контингенти анкеталари имтиёзли рўйхатга киритилади:

–     ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

–     уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;

–     ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;

–      талабалар ва педагогларнинг болалари;

–     етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

–     бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;

–     акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Шунга кўра Сиз талаба бўлганлигингиз сабабли имтиёзли тоифага кирилитгансиз. Бунда устунлик ҳуқуқингиз мавжудлиги тўғрисидаги маълумот анкетангизда кўрсатилган бўлиши лозим.

loading...