Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси виза бўлими номаълум вақтга ёпилади

0

Ташқи сиёсий вазият туфайли Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси виза бўлими номаълум вақтга ёпилади. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, виза олиш учун тайинланган учрашувлар бекор қилинади.
“Янги визага ёзилиш вақтлари ҳамда виза олиш учун учрашувлар ҳақида керакли вақтда хабар берилади. Сўровномаларингизни юбормаслигингизни илтимос қиламиз. Бу борадаги саволлар ҳозирча жавобсиз қолади”, -дейилган хабарда.
Ҳозирда Германия ўз фуқаролари ва афғон қочоқларини Кобулдан Ўзбекистон орқали эвакуация қилишни давом эттирмоқда. 19 августдан Тошкент аэропорти терминали Германия, Афғонистон ва ЕИ давлатлари фуқароларини мамлакат орқали эвакуация қилиниши учун ажратилган эди.

Сўнгги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудудидан 1982 нафар чет эл фуқароларининг эвакуацияси таъминланган.

taschkent.diplo.de

loading...