Huawei расман ишлатилган смартфонларни янги аккумуляторлар билан сотишни бошлади

0

Huawei технологик гиганти ўзининг Хитойдаги интернет дўконидан сертификат олган собиқ ва истеъмолдаги телефонларини расман сотишни бошлади, деб хабар беради IXBT.

Huawei’нинг янги таклифи сифатни кафолатлаш мақсадида компаниянинг ўзи томонидан сертификатлаштирилган турли смартфонларни чегирма асосида харид қилиш имконини беради. Таъкидланишича, бундан иккала тараф ҳам ютади: фойдаланувчилар жозибадор нархларда телефонларга эга бўлса, ишлаб чиқарувчилар дўконларда смартфонлар етишмаётгани билан боғлиқ вазиятни бироз яхшилайди.

Айни вақтда VМаll дастури ва Huawei’нинг Хитойдаги расмий сайти олтита моделни таклиф этмоқда: Маtе 30 Prо 5G, Маtе 40 5G, P30, P30 Prо, Маtе 30 ва Маtе 30 Prо. Булар орасида фақатгина Маtе 30 Prо 5G’нинг 8/128 ҳамда 8/256 гигабайтли версиялари сотувда бор, қолганлари сотилиб кетган. Бу мазкур стратегия ўзини оқлаганидан далолат беради: ишлатилган Huawei смартфонлари улкан талабга эга.

Ишлатилган телефонлар учун чегирмалар 77 доллардан 92 долларгача. Huawei ўзи сертификатлаштирган ишлатилган телефонлар сифат назоратидан ўтаётганини кафолатлаган. Компания ушбу моделларни янги оригинал батареялар билан жиҳозламоқда.

loading...