КЕЛИНГ БИР КУЛИШАЙЛИК !!!

0

***

Бир эркак дарёга чўкяпти ва бор овозда қичқиряпти:

— Неlр! Неlр!

Дарё бўйидан ўтиб кетаётган икки эркакнинг бири шеригига деди:

— Анави овсарни қара! Сузишни ўрганиш ўрнига дарёга тушволиб инглиз тилини ўрганиш билан шуғулланяпти.

 

***

Бир йигит врач қабулига келиб деди:

— Дўхтир, ёрдам беринг! Мен бегона аёллар билан учрашишни ёқтираман. Аммо ҳар гал уларнинг эрлари тутволиб дўппослашади. Нима қилай?

— Армияга боринг!

Икки йилдан кейин ўша йигит яна врач қабулига келди. Врач ундан сўради:

— Хўш, мана, армияга бордингизми?

— Албатта.

— Энди бегона аёллар билан учрашмай қўйгандирсиз-а?

— Нега учрашмайман? Илгаригиданам кўпроқ учрашяпман. Аммо эрларидан калтак емай қўйдим.

— Қандай қилиб?

— Армияда 45 сонияда кийинишни ўзлаштириб келдим.

 

***

Кекса еврей кўк чой дамлашнинг ҳавосини олганди. Ҳеч ким у каби кўк чойни мазали дамлай олмасди. Ўғиллари бу санъатнинг сирини билишга қанча уринишмасин, айтмасди. Ниҳоят жон берадиган палласи яқинлашибди-ю, ўғиллари ўраб олиб ёлвора бошлашибди.

— Ота, кўк чойни мазали дамлашингизнинг сирини айтинг, бизга мерос бўлиб қолсин!

Шунда еврей айтибди:

— Қуруқ чойни чойнакка бир қошиқ кўпроқ соласизлар.

 

***

Россияда “Ҳушёрлик куни” деган янги байрам ўйлаб топишганди. Одамлар бу байрамни қандай нишонлашни билмай гаранг бўлишди.

 

***

Еврей хотинига деди:

— Сарахон, ниҳоят сенинг орзунг ушаладиган бўлди. Энди биз сен хоҳлагандай қиммат квартирада яшаймиз!

— Вой, квартира сотиб оламизми?

— Йўқ, ЖЭК дагилар квартира ҳақини оширишибди.

 

***

Эр-хотин машинада кетиб боришарди-ю, нуқул жанжаллашишарди. Бир маҳал хотин қайсидир қишлоқ кўчасида иккита эшакни кўриб қолиб эрига деди:

— Ана, қариндошларингиз туришибди!

— Ҳа-а, тўппа-тўғри, қайнонам билан қайнотам.

 

***

Эълон:

— Бир ҳафта олдин фарзандли бўлган оталар учун махсус акция эълон қилинади! Чақалоғингизни ухлатиб қўйинг! Совға сифатида хотинингиз ҳадя этилади!

 

***

Эркак дўстига ҳасрат қиляпти:

— Кеча телевизорда эшитиб қолдим. Дунёнинг қайсидир бурчагида бир аёл бормиш. Эрига сўзсиз бўйсунармиш, нуқул эрининг сўнгги қарорини кутиб турармиш, хиёнат қилмасмиш, ёлғон гапирмасмиш, чўнтакларини пайпасламасмиш, ҳадеганда эрига рўзғордаги тақчилликдан, эрининг қўли юпқалигидан шикоят қилмасмиш, эрини ростакамига севармиш, уйдаги гапни кўчага ташимасмиш, уйидан ота-онасиникига буюм, пул ташимасмиш…

— Ў, зўр-ку! Кимдир кўрган эканми ўша аёлни?

— Афсуски, ҳеч ким кўрмаган экан.

 

***

Еврей томорқасига қоп-қоп пулларни кўмарди. Қўшниси кўриб қолиб деди:

— Ошна, нега кўмяпсан пулларингни? Яқинда ҳамма пластик карточкага ўтиб кетади. Ҳеч кимда нақд пул бўлмайди.

— Ҳеч кимда бўлмаслиги мумкин, аммо менда бўлади.

 

loading...