Motorola Edge 2021: 144 герцли экран ва 108 мегапикселли камерага эга кучли модель тақдим этилди

0

Motorola компанияси томонидан 2020 йилда чиқарилган Edge моделининг бир нечта ўзгартиришлар киритилган версияси тақдим этилди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Motorola Edge 2021 модели Full HD+ сифатни қўллаб-қувватловчи ва 144 герцли тасвир янгиланиш частотасига эга 6,8 дюймли суюқ кристалл экранга эга бўлган. Экран ўзидан олдинги версиядан фарқли ўлароқ эгилмаган.

Смартфон Snapdragon 778G операцион тизими, 6/8 гигабайт тезкор ва 128/256 гигабайт ички хотирада ишлайди. Операцион тизим сифатида Android 11 ўрнатилган. Қурилманинг асосий камера датчиги 108 мегапикселга тенг. Бундан ташқари, Маcrо Vision функциясига эга 8 мегапикселли кенг бурчак ва чуқурликни ўлчовчи 2 мегапикселли датчиги бор. Фронтал камераси — 32 мегапиксел.

Телефонга сиғими 5000 мА/соатга тенг батарея ўрнатилган бўлиб, у 30 ваттли TurboPower тезкор қувватланиш функциясига эга. Бунинг ёрдамида аккумулятор 10 дақиқали қувватланиш орқали 9 соатгача ишлай олади.

Яна бир қизиқарли бонуси — ён томонига ўрнатилган бармоқ изи сканери ва ўйинларни телефондан катта экранга ўтказиш имконини берадиган симсиз уланишнинг янги имкониятлари.

Смартфон АҚШда 2 сентябрдан 500 доллар нархида сотувга чиқади, кейинроқ 700 долларгача қимматлашади.

loading...