Facebook’да қандай постлар энг кўп кўрилиши маълум бўлди

0

Ҳисобот 2021 йил 1 апрелдан 30 июнигача АҚШда янгиликлар лентасида оммавий контентни, шу жумладан, тавсия этилган контентдан келиб чиқиб тайёрланган. Рекламага оид статистикалар ҳисоботдан жой олмаган.

Тадқиқот натижаларига кўра, кўрилган хабарларнинг 57 фоизи фойдаланувчининг дўстлари ёки улар кузатадиган одамларга тегишли. 19,3 фоизи — гуруҳлар, 14,3 фоизи — турли саҳифалардир.

Энг кенг тарқалган контентнинг асосий қисми (87,1 фоизи) ташқи ҳаволаларга эга эмас.

Фото: Facebook
Ҳаволали постлар контентнинг 12,9 фоизини ташкил этади: уларнинг 2,3 фоизи — фойдаланувчи обуна бўлган дўстлари саҳифасида, 6,6 фоизи эса гуруҳларда.

Шунингдек, ижтимоий тармоқ энг кўп кўрилган постларда учрайдиган топ-20 ҳаволани тақдим этган — уларга умумий кўришларнинг 0,1 фоизи тўғри келади холос.

Энг кўп тарқалган ҳаволалар — Player Alumni Resources сайти бўлиб, уни 87,2 миллион киши кўрган. Иккинчи ўринни каннабис ёғини сотадиган дўкон эгаллаган — 72,1 миллион. Учинчи ўриндан эса 62,7 миллион карта кўришлар сони билан ЮНИСЕФнинг Ҳиндистондаги COVID-19 билан боғлиқ ҳисоботи ўрин олган.

loading...