Қарғаб, қарғаб ҳайдашди!..

0

Аёллари шундай қилишди. Эркаклари эса кафтларини мушт қилишди. Катта эҳтимол билан ичларида сўкинишган бўлишса керак…  Бахтиёрни ароқ заводдан шундай қувишди. Уни яқингинада ишга олишганди. Анави ароқларни номлаш бўлимига. Бахтиёрнинг айтишига қараганда у ерда беш олти одам бўларкан, улар ароқларга кутилмаган, бетакрор ва жарангдор номлар топиш билан шўғилланишаркан… Бундай пайтда, азизларнинг исмлари, мўътабар жойларнинг номлари ҳеч иккиланмасдан ароқларга қўйилиб кетилавераркан. Яна шош шувга алоқадор воқеа, ҳодисаларга берилган номлар ҳам ароқ ёрлиғидан жой олар экан… Энди дори ишлаб чиқарувчилар ҳам ароқчилардан ўрнак олишибди. «Сулаймон қудрати» деб номлашибди дорилардан бирини… Лекин бу дори ҳалигиндай ишлар учун экан… Энди шу дорига Сулаймондан бошқа ном қуриб кетганмиди?.. Мана шундай мана шундай иш учун десанглар ҳам унақа дориларни харидори топилади. Чунки у ҳам ароқдай бир гапда. Бошида зўр бўлади, кейин мутлақо ўчасан… Умуман пенсияга чиқиб кетасан!.. Келинлар шунга Сулаймон исмини қўймайлик!..