Ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари бошланди

0

Бугун, 23 августдан бошлаб бутун республика бўйлаб ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Мазкур тест синовлари 23—25-август кунлари 2-сменада — соат 18:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.

Қуйидаги тоифадаги талабалар ўқишини кўчириш учун тест топширишлари мумкин:

— Хорижий ОТМдан Ўзбекистондаги давлат ОТМга кўчириш учун;

— Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат хусусий ОТМдан давлат ОТМга кўчириш учун.

Бир давлат олий таълим муассасидан бошқасига ёки бир олий таълим муассаси ичида бошқа йўналишга ўқишни кўчиришда имтиҳон олинмайди. Мос ва турдош йўналиш бўлса, узрли сабаб бор бўлса, базавий (оддий) контракт асосида кўчиради, узрли сабаб бўлмаса ёки йўналиш мос ва турдош бўлмаса, бир марта тўланадиган супер-контракт асосида кўчиради.

Талабгорлар тест синовига шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келишлари лозим.

Тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани ДТМнинг transfer.dtm.uz сайтидан юклаб олиш мумкин.

edu.uz

 

loading...