Ўзбекистон Паралимпия спорт делегацияси Токиога етиб борди

0

Ўзбекистон Паралимпия делегацияси Японияда бўлиб ўтадиган XVI  ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш Токиога  етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Паралимпия делегациясини Нарита халқаро аэропортида мамлакатимизнинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов бошчилигидаги ўзбек дипломатлари, ватандошлар ва япон кўнгиллилари  кутиб олди.

Ташкилий қўмита талабига кўра, делегация аъзолари дастлаб аэропортда коронавирусга қарши тест топширди.  Тест натижалари эълон қилинганидан сўнг вакилларимиз Олимпия шаҳарчасига йўл олди.

Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш 24 август куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон спорт делегацияси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига спортнинг 8 турида 55 та йўлланма қўлга киритган. Паралимпиячиларимиз мусобақалардаги иштирокини 25 августдан бошлайди.

loading...