Саргардонликка чек қўйилса эҳтимол…

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девони “Мурод” МЧЖга (номлари ўзгартирилган) Зангиота туманидаги қурилиши тугалланмаган нотурар-жой объекти туман ҳокимлиги томонидан Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган нотурар-жой объектига компенсация тўловлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати бўйича МЧЖ манфаатида туманлараро иқтисодий судга даъво ариза киритилди.

Иқтисодий суд томонларнинг даъво ва эътирозлари, ҳолат юзасидан мутахассисларнинг фикрини ўрганган ҳолда жавобгар Зангиота туман ҳокимлигидан МЧЖ фойдасига 664,0 млн сўм компенсация ва 13,2 млн сўм Давлат божи ундириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Давлат раҳбарининг жорий йил август ойида тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотлари давомида ҳокимликлар томонидан тадбиркорлик субъектлари олдидаги 123,0 млрд сўмдан ортиқроқ қарзларини зудлик билан тўлаб бериш тўғрисида берган топшириқларидан сўнг тадбиркорлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишларини сўраб эшикма-эшик саргардон бўлишларига чек қўйилса эҳтимол…

Бизнес Вакил девони матбуот хизмати

loading...