Токио-2020: Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон байроқдорларидан бири ўзгарди

0

Маълум бўлишича, дзюдо бўйича бир нафар ўзбекистонлик спортчи ва мураббийда коронавирус аниқланган ва улар Токио шаҳрида карантинга олинган.

Шунингдек, енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси ва байроқдор Нурхон Қурбонова самолётда уларга яқин масофада бўлганлиги боис карантинга олинган.

Энди параканоэ бўйича Жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева Муҳаммад Рихсимов билан биргаликда Ўзбекистон байроқдори бўлади.

 

loading...