Товуқ, ананас ва гуручдан шоҳона таом рецепти

0

Янгиликни хуш кўрувчи бекажонлар учун шоҳона таом рецептини ҳавола этамиз.

Керакли маҳсулотлар:

қайнатилган гуруч – 150 грамм;
товуқ филеси – 80 грамм;
консерваланган ананас – 20 грамм;
ширин-нордон соус – 50 грамм;
булғори қалампири – 1 дона;
пиёз – 20 грамм;
ўсимлик ёғи – 5 грамм;
саримсоқ – 1 грамм;
кунжут ёғи – 5 грамм;
крахмал – 2 ош қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:

Ананас, булғори қалампири ва пиёз тўртбурчак шаклда тўғралади. Бўлакланган товуқ филеси крахмалга ботирилади.
Сўнгра товуқ филеси 180 даражада 1 дақиқада қовуриб олинади. ортиқча ёғдан халос этиш учун пиширилган гўшт қоғоз салфеткалар устига ёйиб чиқилади.
Пиёз, булғори қалампири ва ананас эса ўсимлик ёғида қовурилади.
Устидан соус ва кунжут ёғи қўшилади.
Товуқ гўшти ҳам солиниб, пишгунча қовурилади.
Уч ош қошиқ сувга бир ош қошиқ крахмал қўшиб аралаштирилади ва таомга қўшилади.
Дастурхонга тортиш учун идишга қайнатилган гуруч ва товуқли аралашма солинади.