Урганчлик ота фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган барча алимент пулини олдиндан тўлаб берди

0

Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 18.06.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Н.Рдан ундирувчи К.Ж.нинг  фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Н.Рдан бир фарзандини 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган алимент пулини қарздор ҳисоб-китоб қилиб бериш ҳақида давлат ижрочисига мурожаат қилган.

Дастлаб бу ҳақда ундирувчи Қ.Жни огоҳлантирилиб, фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган давр учун 107,3 млн. сўм алимент ҳисобланиб, қарздор томонидан ушбу пул маблағи алимент учун тўлаб берилиши таъминланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатилиб, ижро ҳужжати тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда қарздорга нисбатан қўлланилган чеклов ва тақиқлар тўлиқ бекор қилинган.

loading...