* * *
Келин эрталаб туриб қараса, қайнонаси машинасида йўлга отланяпти. У сўради:
— Ойи, эрталабдан қаерга отландингиз?
— Қабристонга, қизим, қабристонга!
— Вой, машинани ким уйга олиб келади унда?
* * *
Бешинчи синфда ўқийдиган бола уйга келиб онасига деди:
— Ойи, мени мактабдан ҳайдашди.
— Нега ҳайдашади?
— Билмадим, қисқартиришга тушиб қолдим шекилли.
* * *
Болалар боғчасида бир болакай янги келган боладан сўради:
— Сен неча ёшдасан?
— Тўрт ёшда.
— Отинг нима?
— Эшмат.
— Танлаган қизинг борми?
— Йўқ.
— Э, унда тўртмас, уч ёшдайкансан.
* * *
Беш ёшли болакай бувиси (онасининг ойиси) дан сўради:
— Буви, одамнинг қони ширин бўладими?
— Мен қаердан билай?
— Дадам «Бувинг қонимни ичяпти», деди-ку!
— Дадангда мия йўқ.
— Тўппа-тўғри, миясини ўтган йили еб қўйган экансиз.
* * *
Саксон ёшли қария 18 яшар қизга уйланиб, тўққиз ойдан сўнг туғруқхонага олиб келди. Врач деди:
— Қойилман, бобой! Бунинг сири нимада?
— Моторни парваришлаш керак, болам.
Келаси йил яна ўша қария ёш хотинини туғруқхонага олиб келди. Врач: — Бобой, беш кетдим! Бунинг сири нимада?
Қария: — Мотор ҳамиша жанговар ҳолатда бўлиши лозим.
Учинчи йили яна ўша қария ёш хотинини туғруқхонага олиб келди. Бу гал ҳам ўша врач ўтирган экан. Хотинининг кўзи ёригач, чиқиб қарияга деди:
— Бобой, моторнинг мойини алмаштирмасангиз бўлмайди шекилли, болангиз қоп-қора туғилди.
* * *
Россиянинг 1- телеканали орқали намойиш этиладиган «Мўъжизалар майдони» телешоуси бошловчиси Леонид Якубович ишдан сўнг уйига келди. Хотини бу вақтда жазмани билан ўтирганди. Эри келганини сезди-ю, жазманини шкафга беркитди ва икки қўлини ёйганча шкафни тўсиб туриб олди-да, ўзига ҳайрон қараб қолган Якубовичга деди:
— Ҳозироқ ўттиз минг кўкида бераман, биз бу шкафни очмаймиз!
* * *
— Ошна, кимсасиз саҳрода қандай қилиб шерни тутиш мумкин?
— Бунинг йўли осон. Мушукни тутиб оласан-да, шерман деб бўйнига олмагунча калтаклайверасан.
* * *
Қиз йигитга деди:
— Ҳазилларингиз аҳмоқона! Ўзингизам ғирт аҳмоқсиз!
— Илтимос, менга турмушга чиқинг!
— Вой, кечиринг! Сиз… Ростдан айтяпсизми?
— Йўқ, ҳазиллашдим, ҳазиллашдим.
* * *
Аскар полк командирига ҳисоб беряпти.
— Сизнинг йўғингизда полкимизда ҳеч қандай кўнгилсизликлар, қонунбузарликлар кўзга ташланмади. Оддий аскар Иванов!
— Иванов дейсанми?
— Худди шундай.
— Миллатинг нима ўзи?
— Чукча.
— Унда нега фамилиянг Иванов?
— Уставда шундай ёзилган.
* * *
Эркак танишига ҳасрат қиляпти.
— Одамлар жуда шафқатсиз ва маданиятсиз бўлиб кетишибди.
— Нега? Ўша одамлар сенга нима ёмонлик қилди?
— Э, кеча тунда бардан чиқиб уйга кетаётгандим. Иккала қўлимниям эзғилаб ташлашди.
* * *
Эркак дўстига деди:
— Мен ҳаётим давомида икки марта уйландим. Аммо иккаласиям омадсиз кечди.
— Нима учун? Қанақасига?
— Масалан, биринчи хотиним мени ташлаб кетиб қолди, иккинчисини ҳайдаб ҳам кетказа олмаяпман.
* * *
Болакай бувисидан сўради:
— Бувижон, нега кўзларингиз катта?
— Сени яхшироқ кўриш учун, болажоним.
— Нега қулоқларингиз катта?
— Сени яхши эшитиш учун.
— Нега бурнингиз катта?
— Эй, Ара, аввал ўзингникига боқ!
* * *
Қизалоқ дорихонага кирди-да, йиғлай бошлади. Сотувчи сўради:
— Нега йиғлаяпсан?
— Ойим дорига жўнатувди, номини эсимдан чиқариб қўйдим… Аммо таркибида «гидроксиметиламино-трифенилацетат…» моддаси борлиги эсимда.
* * *
Тўрт ёшли болакай югуриб бориб итнинг думини силай бошлаганди, ойиси наридан туриб қичқирди:
— Қўй, итга тегинма, тишлаб олади ҳозир!
— Ҳечам-да! Итлар дум тарафи билан тишламайди.
* * *
Болакай отасидан сўради:
— Дада, тош асри нима дегани?
— Тош асрими? Тош асрида ҳамма нарса тошдан ясалган.
— Ие, компьютерлар ҳам тошдан ясалганми?