Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси мурожаатларга ечим топиш йўлида…

0

Жорий йил бошидан буён бугунги кунга қадар Кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 1576 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси ҳамда веб сайти орқали 789 та, Бош вазир қабулхонасидан 190 та, Бош прокуратуранинг ишонч телефони орқали 25 та, вилоят ҳокимининг телеграмм мессенджери орқали 286 та, Хотин-қизлар муаммолари бўйича 27 та, Кадастр агентлиги орқали вазирлик ва идоралардан ёзма равишда келган мурожаатлар 185 та, Агентлик раҳбарияти Сайёр қабулларида қилинган мурожаатлар 74 тани ташкил этган.
Ушбу мурожаатларнинг 556 таси ижобий ҳал этилган бўлиб, 1020 тасига қонуний тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 23 июлда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ҳамда виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган, ҳуқуқий тушунча берилган, умумий тушунча берилган ҳамда рад этилган жами 509 та мурожаатларнинг барчаси қайта ўрганиб чиқилди ва улардан 399 та мурожаат ижобий ҳал этилди.
Шундан бугунги кунга қадар 94 та мурожаатлар жойида ўрганиб чиқилиб, 60 таси ижобий хал этилди, (аноним мурожаатлар сони 7 та), қолган 34 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилди.
Шу жумладан, Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида жойлашган “SHAYMANOV SHEXROZ BOG‘I NUR” фермер хўжалиги раиси Холматов Тоҳир Шаиманович томонидан фермер хўжалиги ер майдонлари ҳамда чегарасига аниқлик киритиб беришни сўраб мурожаат қилган.
Кадастр агентлигининг туман бўлими мутахассислари томонидан ўрганиш жараёнида фермер хўжалигига тегишли ҳоким қарорида кўрсатилган дала контурлари ушбу ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги харитаси асосида жойида ер майдонининг чегара нуқталарига аниқлик киритиб берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефонига Нарпай тумани “Қорасийроқ” қишлоғида яшовчи фуқаро Эргашев Мухтор Бўритошевич тадбиркорлик қилиш учун “E-auksion” орқали сотиб олган бўш ер участкасини жойида ўлчаб бериш бўйича қилган мурожаати юзасидан Давлат кадастрлари палатасининг Нарпай тумани филиали мутахассислари томонидан мурожаат муаллифи иштирокида ер майдони ўлчаб берилди.
Ушбу мурожаат муаллифлари муаммолари қисқа муддат ичида ижобий ҳал этилганлигидан мамнун бўлишиб, ўз миннатдорчилигини билдиришди.
Албатта, қилинган мурожаатнинг ўз вақтида ижобий ечим топилиши, аҳоли рози бўлиб, давлатга, адолатга бўлган ишончини ҳам мустаҳкамлайди.

Алимардон ХУДОЙҚУЛОВ

loading...