Netflix сервисида 2021 йил охирига қадар қайси фильмлар тақдим этилади?

0

Netflix стриминг сервиси томонидан 2021 йилнинг куз-қиш мавсумларида эълон қилинадиган релизлар жадвали пайдо бўлди. Улар орасидан «Тепага қарама», «Қизил хабарнома», Халле Берри ва Мегги Жилленхолнинг режиссёрлик дебютлари ўрин олган, деб хабар беради «Film.ru».

Рўйхат қуйидагича кўриниш олган:

3 ноябрь — Идрис Элба ва Режина Кинг ижросидаги «Йиқилиш оғриқли» вестерни;
10 ноябрь — «Муғомбирлик» драмаси. Актриса Ребекка Холлнинг Тесса Томпсон ва Рут Негга билан режиссёрлик дебюти;
12 ноябрь — Дуэйн Жонсон, Гал Гадот ва Райан Рейнолдс ижросида «Қизил хабарнома» жангари фильми;
19 ноябрь — Эндрю Гарфилд ижросида «Тик-Тик, бум!» мюзикли. Лин-Мануэль Миранданинг режиссёрлик дебюти;
24 ноябрь — «Кўкарган» спорт драмаси. Хелли Беррининг режиссёрлик дебюти бўлиб, унда актрисанинг ўзи бош ролни ижро этган;
15 декабрь — «Ёшлик» ва «Буюк гўзаллик» фильмлари режиссёри Паоло Соррентино томонидан суратга олинган «Худо қўли» фильми;
22 декабрь — Леонардо Ди Каприо, Женнифер Лоуренс, Мерил Стрип ва бошқа юлдузлар ижросидаги «Тепага қарама» сатирик блокбастери;
31 декабрь — Оливия Колмандан «Нотаниш қиз» фильми.
Бенедикт Камбербетч ижросидаги «Ит кучи» ва Жейк Жилленхол ўйнаган «Айбдор» триллерининг ремейки қачон экранга чиқиши ҳозирча номаълум. Мерилин Монро ҳақидаги «Сариқсоч» фильми Netflix режасидан ўрин ҳам олмаган — афтидан, картина 2022 йилда тақдим этилади.

Аввалроқ Netflix ўз сервисига видеоўйинлар ҳам қўшишни режалаштираётгани, Женнифер Лопес Netflix’нинг янги лойиҳасида инсониятнинг сўнгги умидига айланиши тўғрисида хабар берилганди.