Россия мудофаа вазирлиги Афғонистондан Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Украинанинг 500 нафардан зиёд фуқаросини олиб чиқади

0

Россия мудофаа вазирлиги Афғонистондан Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Украинанинг 500 нафардан зиёд фуқаросини олиб чиқади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 25 август куни Россия президенти Владимир Путин топшириғи билан мудофаа вазири Сергей Шойгу томонидан фуқароларни Афғонистондан ҳарбий-транспорт авиацияси самолётлари ёрдамида эвакуацияси ташкиллаштирилган.

Эвакуация учун тўртта ҳарбий-транспорт самолётларидан ташкил топган авиагуруҳ тузилган. Жалб қилинган ҳар бир самолёт Афғонистондан олиб чиқиладиган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳарбий шифокор ва ҳамширалар бригадалари, зарур ускуналар ҳамда дори-дармонлар, ичимлик сув, озиқ-овқат ва адёллар билан таъминланган.

@Militsiya_Uzb👈🏽

loading...