Туркча бўрек пиширишни биласизми?..

0

Юпқа ёйилган хамирдан тайёрланадиган егулик нафақат катталар, балки болалар учун ҳам севимлига айланишига шубҳа йўқ.

Керакли маҳсулотлар:

лаваш ёки юпқа ёйилган хамир — 2 дона;
пишлоқ — 200 г;
петрушка;
тухум — 1 дона;
йогурт — 2 ош қошиқ;
ўсимлик ёғи — 50 г.

Тайёрланиш жараёни:

Қирғичдан чиқарилган пишлоқни майдаланган петрушка билан аралаштиринг.
Печга қўйишга мўлжалланган идишга ёғ суртиб хамирнинг бир қаватини идишдан чиқариброқ қўйинг.
Начинкани ярмини солинг.
Битта чақилган тухумга 2 ош қошиқ қатиқ қўшинг.
Ўсимлик ёғи солиб аралаштиринг.
Хамирнинг бошқа қавати билан ёпиб устидан тухумли аралашма суртинг.
Ушбу кетма-кетликни такрорланг.
Устига седана сепинг.
180 даража қизиган печда 30 дақиқа давомида пишириб олинг.

loading...