Осон, тез ва мазали!

0

Оддий ва хуштаъм тортни тайёрлашга атиги ярим соат вақт кетади.

Керакли маҳсулотлар: 

Хамири учун:

ун — 180-200 гр;
асал — 80 гр;
сариёғ — 100 гр;
тухум – 3 дона;
шакар – 100 гр;
ичимлик содаси — 1 чой қошиқ;
туз — 1 чимдим.

Креми учун:

қаймоқ 20%  — 400 гр;
шакар кукуни — 1 ош қошиқ.
Тайёрланиш жараёни:

Печ қизиши учун 160 даражага ёқиб қўйинг. Асални паст оловда эритиб, унга ичимлик содаси қўшинг. Тинмай аралаштириб, карамел рангига киргунча паст оловда 1-2 дақиқа қайнатинг.
Идишни оловдан олиб, асалли аралашмага сариёғ солинг ва тўлиқ эригунча кутинг.
Тухумга бир чимдим туз қўшиб, аста-секин шакар қўшган ҳолда миксернинг максимал тезлигида 5 дақиқа кўпиртиринг.
Тухумли массага совитилган асал ва сариёғ аралашмасини қўшинг.
Устига унни элаб солинг ва аралаштиринг.
Хамирни иккига бўлинг. Хамирнинг ярмини пергамент солинган печ патнисига қуйиб, текисланг.
Хамирни 160 даража ҳароратда 6-8 дақиқа давомида пиширинг. Худди шу тарзда иккинчи хамирни ҳам пишириб олинг.
Тайёр коржларнинг четларини кесиб олинг, коржларни 2, 3 ёки 4 бўлакка бўлинг.
Креми учун қаймоқни шакар кукуни билан аралаштиринг.
Совиган коржларнинг ҳар бир қавати, юқори ва ён томонларига ҳам крем ​​суртинг.
Хамир четларидан чиққан бўлакларни майдалаб, торт устига сепинг.
Тайёр тортни музлаткичга 3-4 соатга қўйинг.

loading...