1-синфга онлайн қабул қилиш жараёни жорий йилнинг 30 август куни якунланади!

0

Бунда, 1-синфга онлайн қабул ўтказилаётган ҳудудларда ўқувчиларни мактабга қабул қилиш жараёни 29 август куни my.maktab.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтказиш ва ариза юбориш тўхтатилади.

Микроҳудуддан ташқари мактабларга ариза топширган ота-оналар!

Жорий йилнинг 30 август кунига қадар микроҳудуддан ташқари мактабга ариза топширган ота-оналарга 3700 қисқа рақамидан мактабларда мавжуд бўш ўринлар асосида мактабга бориш учун онлайн навбат ҳақидаги SMS-хабарнома юборилади.

-Қабул квотасига нисбатан микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари ажратилган бўш ўринлари тўлган мактабларга ариза юборган талабгорларнинг аризалари тизим томонидан автомат тарзда қайтарилишини маълум қиламиз.

– Аризалари қайтарилган ота-оналар бўш ўринлари мавжуд бўлган мактабларга my.maktab.uz платформаси орқали 29 август куни соат 18:00 га қадар қайта ариза юборишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

loading...