КЕЛИНГ БИР КУЛИШАЙЛИК !!!

0

***

Еврейдан дўсти сўради:

— Моня, ишларинг қалай?

— Ёмонмас. Аста-секин тирикчилик қилиб юрибман. Мана, гараж сотиб олиб хотинимнинг номига расмийлаштирдим. Эртадан уни қайнонамга ижарага бераман.

 

***

Эркак ён қўшнисиникига чиқиб бақирди:

— Итингизни бойлаб боқсангиз бўлмайдими? Мана, қаранг, тишлаволди оёғимни! Товон пули тўлайсиз!

— Гап йўқ! Келинг, итимни маҳкам ушлаб тураман, сиз ҳам уни тишлаб ола қолинг!

 

***

Кампир келишган қиз билан врач кабинетига кирди.

Врач:

— Қани, яхши қиз, ечининг!

Кампир:

— Касал у эмас, менман, дўхтир болам!

Врач:

— Шунақами? Майли, қани, бувижон, тилингизни кўрсатинг-чи!

 

***

Аёл бутикка кириб келди. Сотувчи деди:

— Хуш кепсиз, хоним! Истайсизми сизга янги коллекциямизни кўрсатаман?!. Айтганча, пулингиз борми ўзи?

— Йўқ.

— Э, қанд еб кириб юрибсанми бу ерга? Чиқ-чиқ!

— Мен пластик карточка билан тўлайман.

— Ие, шунақами? Яна бир марта хуш кепсиз, хоним!

 

***

Психиатр беморга деди:

— Табриклайман! Сиз тузалдингиз! Буни прогресс деб атасак бўлади!

— Қанақа прогресс? Мен олти ой олдин Напалеон эдим, ҳозир ҳеч кимман! Шуни прогресс деяпсизми?

 

***

Аёл эркакдан сўради:

— Сиз эркаклар аёлларни кўзларингиз билан севасиз. Шу тўғрими?

— Тўғри.

— Унда нега қачон қараса қора кўзойнак тақиб юрасизлар?

— Севиб қолишдан ўзимизни асраймиз!

 

***

Бекатда эркак бошқа бир эркакка деди:

— Ҳозирги ёшлар кийинишда жуда ҳаддиларидан ошиб кетишган! Ана, ҳов анави қизни қаранг, худди суюқоёқларга ўхшаб кийинволибди!

— У қизмас, менинг ўғлим!

 

***

Бошлиқ ходимдан сўради:

— Нега ишга кеч қолдингиз?

— Ўзингиз нега маошни кечиктиряпсиз?

— Кечиктирсам ҳам барибир оляпсиз-ку!

— Мен ҳам кечикканим билан барибир ишга келяпман-ку!

 

***

Эркак дўстини қўлтиқтаёқда кўриб сўради:

— Нима бўлди?

— Автоҳалокатга учрадим.

— Даҳшат! Энди қўлтиқтаёқсиз юра олмайсанми?

— Билмадим. Врач юра оласиз деяпти, адвокатим эса аксини гапиряпти.

 

***

— Яхши қиз, агар шоир бўлсам, сизга шеър бағишлардим. Рассом бўлганимда, суратингизни чизардим. Афсуски, мен мебел фабрикасида оддий қоровулман. Шунинг учун сизга фақат каравотни таклиф эта оламан.

 

 

loading...